Кириш

Тест яратиш: мавзуни ёзинг, саволлар тайёр

Bilgir сунъий интеллект ёрдамида тест тузади: мавзуни ёзасиз, саволлар сони, қийинлиги ва турини танлайсиз ва жавоблари ҳамда изоҳлари билан тайёр тест оласиз. Тестни чоп этасиз, Word қилиб юклаб оласиз ёки синфда жонли ўйин сифатида ўтказасиз.

Бепул тест яратишБепул тариф: ҳар ой 10 кредит, ҳар куни кирганингизда +2 бонус. 15 тагача саволли тест 3 кредит.

Тест қандай тузилади

  1. Мавзуни ёзингТест мавзусини киритинг. Керак бўлса, дарслик ёки маъруза матнини манба қилиб беринг.
  2. СозлангСаволлар сонини (3 тадан 40 тагача), қийинлигини (осон, ўрта, қийин ёки аралаш) ва савол турларини танланг.
  3. ФойдаланингТестни чоп этинг, Word қилиб юклаб олинг ёки Bilgir Live'да синф билан ўйин қилиб ўтказинг.

Bilgir билан тест тузишнинг афзалликлари

6 хил савол туриВариантли савол, тўғри ёки нотўғри, бўш жойни тўлдириш, мисол билан (гап ёки парча таҳлили), ёзма жавоб ва тартиблаш.
Жавоб ва изоҳ биланҲар бир саволда тўғри жавоб ва қисқа изоҳ бор: текшириш ва тушунтириш осон.
Жонли ўйинТалабалар bilgir.uz/play саҳифасида PIN кодни киритиб, телефондан қўшилади ва жавоб беради. Рўйхатдан ўтиш шарт эмас.
Манба асосидаPDF, Word (.docx) ёки ҳавола беринг: «фақат манбадан» режимида саволлар манбада ёзилган маълумотдан тузилади.

Кўп сўраладиган саволлар

Bilgir'да тест яратиш бепулми?

Ҳа, бепул бошлаш мумкин. Бепул тарифда ҳар ой 10 кредит ва ҳар куни кирганингизда +2 бонус кредит берилади. 15 тагача саволли тест 3 кредит, 30 тагача 5 кредит, 40 тагача 7 кредит.

Тестда нечта савол бўлади?

3 тадан 40 тагача: сонини ўзингиз танлайсиз.

Тестни Word қилиб юклаб олса бўладими?

Ҳа. Word файлида саволлар тарқатиш учун алоҳида, жавоблар калити эса охирги саҳифада бўлади. Тестни тўғридан-тўғри чоп этиш ҳам мумкин.

Жонли ўйин қандай ўтказилади?

Тестни Bilgir Live'да ишга туширасиз; талабалар bilgir.uz/play саҳифасида PIN кодни киритиб, телефондан жавоб беради. Жонли ўйинлар кредит талаб қилмайди.

Тестни ўзим ёзсам бўладими?

Ҳа. Ўзингиз ёзган тест сунъий интеллектсиз тузилади ва кредит сарфламайди.

AI тузган саволларни текшириш керакми?

Ҳа. Сунъий интеллект хато қилиши мумкин, шунинг учун тестни талабаларга беришдан олдин кўриб чиқинг.

Биринчи тестингизни ҳозир тузинг

Эмаил, Google ёки Телеграм орқали киринг ва мавзуни ёзинг.