Нархлар: бепул бошланг, керак бўлса тариф олинг
Bilgir'да ҳар бир тайёр материал учун кредит сарфланади. Бепул тариф билан синаб кўринг; дарс кўп тайёрласангиз, пуллик тарифлардан бирини танланг. Хато билан тугаган генерация учун кредит олинмайди.
Тарифлар
Бепул
Бошланғич
Стандарт
Pro
Нархлар 30 кун учун. Узоқ муддатга арзонроқ: 3 ой −5%, 6 ой −10%, 1 йил −15%, ўқув йили (31-майгача) −10%; кредитлар барибир ҳар 30 кунда берилади.
Тарифни қандай улаш мумкин
- Тарифни танлангҲисобингизга киринг ва «Тариф» саҳифасида тариф ёки пакетни танланг. Хоҳласангиз, @bilgiruzbot Телеграм ботида ҳам бўлади.
- ТўлангКарта рақами ва сумма шу ерда чиқади. Картага ўтказинг ва чекни саҳифада юкланг (ёки ботга юборинг).
- ФойдаланингАдминистратор тасдиқлагач, тариф автоматик ёқилади. Шу тарифни яна тўласангиз, танланган муддат жорий муддат охирига қўшилади.
Нима қанча туради
Кўп сўраладиган саволлар
Кредит нима?
Кредит Bilgir'даги ҳисоб бирлиги: ҳар бир тайёр материал учун кредит ечилади. Генерация хато билан тугаса, кредит олинмайди.
Бепул тарифда нима бор?
Рўйхатдан ўтганда бир марта 4 кредит, фаол фойдаланувчиларга бонус кредитлар. 4 кредит 1 та тақдимот ёки 1 та тестга етади; бонуслар йиғилиб, тўлиқ машғулотга ҳам етади.
Қандай тўлайман?
«Тариф» саҳифасида тарифни танланг: карта рақами ва сумма чиқади. Картага ўтказасиз ва чекни шу саҳифада юклайсиз. Худди шуни @bilgiruzbot Телеграм ботида ҳам қилиш мумкин. Администратор тасдиқлагач, тариф ёқилади.
Тариф қанча муддатга уланади?
30 кунга, 3 ёки 6 ойга, 1 йилга ёки ўқув йили охиригача (31-май). Узоқ муддат арзонроқ: 3 ой −5%, 6 ой −10%, 1 йил −15%, ўқув йили −10%. Кредитлар ҳар 30 кунда берилади. Узоқ муддатли тарифнинг ишлатилмаган қисмини қайтариб олиш мумкин (оферта, 8.9).
Тарифсиз, бир марта тўласа бўладими?
Ҳа. «Тариф» саҳифасида ёки @bilgiruzbot ботида бир марталик пакетни танланг: 10 кредит — 5 000 сўм, 30 кредит — 11 000 сўм. Администратор тасдиқлагач, кредитлар ҳисобингизга қўшилади ва куймайди.
Жонли ўйинлар учун ҳам тўлаш керакми?
Йўқ. Bilgir Live, Заковат ва Сўз қидирув ўйинларини ўтказиш бепул. Кредит фақат AI тузган тест учун ечилади; ўзингиз ёзган тест ҳам кредитсиз.
Бепул тариф билан ҳозир синаб кўринг
Эмаил, Google ёки Телеграм орқали киринг ва мавзуни ёзинг.