Кириш

Телефонда слайд тайёрлаш: илова ўрнатмасдан

Телефонда слайд тайёрлаш учун PowerPoint ёки бошқа илова ўрнатиш шарт эмас. Bilgir'да мавзуни ёзасиз, сунъий интеллект слайдларни тайёрлайди, сиз эса тайёр тақдимотни PowerPoint (.pptx) ёки PDF қилиб юклаб оласиз.

Телефонда слайд яратишБепул тариф: ҳар ой 5 кредит, ҳар куни кирганингизда +1 бонус. Битта тақдимот 4 кредит.

Икки йўл: сайт ёки Телеграм бот

Телефонда Bilgir'дан икки хил фойдаланиш мумкин:

  1. Браузерда bilgir.uz сайтини очинг, Эмаил, Google ёки Телеграм орқали киринг ва «Тақдимот»ни танланг. Бу ерда барча созламалар бор: слайдлар сони ва турлари, шаблон, ранг, расмлар ва манба файли.
  2. Телеграмъда @bilgiruzbot ботини очинг ва мавзуни ёзинг. Бот тақдимот ким учун эканини сўрайди, кейин уни тайёрлаб, «PowerPoint», «PDF» ва «Очиш» тугмаларини юборади.

Тез керак бўлса, бот қулай. Слайд турлари, шаблон, ранг ва расмларни ўзингиз танламоқчи бўлсангиз, сайтдан фойдаланинг.

Сайтда босқичма-босқич

  1. bilgir.uz сайтини очинг ва киринг.
  2. «Тақдимот» бўлимида мавзуни, фан ва курсни ёзинг.
  3. Слайдлар сонини (6 тадан 20 тагача) ва керакли слайд турларини белгиланг.
  4. Услубни танланг: шаблон, кайфият, ранг ва шрифт.
  5. Тайёр слайдларни кўриб чиқинг ва PowerPoint ёки PDF қилиб юклаб олинг.

Юклаб олинган файлни телефонда очиш

PDF файлни телефоннинг ўзида очиш мумкин. PowerPoint (.pptx) файлини Microsoft PowerPoint ёки Google Слидес иловасида очасиз. Bilgir'нинг PowerPoint файлида ҳар бир слайд расм сифатида сақланади, шунинг учун дизайн исталган қурилмада бир хил кўринади.

Дарсда тақдимотни тўғридан-тўғри Bilgir'дан ҳам кўрсатиш мумкин: бунинг учун файлни юклаб олиш шарт эмас.

Маслаҳатлар

Батафсил: Bilgir'да слайд яратиш ва дарс учун тақдимот: 10 та маслаҳат.

Кўп сўраладиган саволлар

Телефонда слайд тайёрлаш бепулми?

Ҳа, бепул бошлаш мумкин. Бепул тарифда ҳар ой 5 кредит ва ҳар куни кирганингизда +1 бонус кредит берилади. Битта тақдимот 4 кредит туради.

Қайси телефонларда ишлайди?

Android ва иПҳонеъда: Bilgir браузерда ва Телеграмъда ишлайди, алоҳида илова керак эмас.

Телефонингизда биринчи тақдимотни яратинг

Эмаил, Google ёки Телеграм орқали киринг ва мавзуни ёзинг.