Кроссворд тузиш: мавзуни ёзинг, ўйин тайёр
Bilgir мавзу бўйича кроссворд ва яна 8 хил интерфаол ўйинни тайёрлайди. Ўйинларни экранда синф билан бирга ўйнайсиз, жонли ўйинларда эса талабалар телефондан қатнашади.
Кроссворд қандай тузилади
- Мавзуни ёзингМашғулот мавзусини, фан ва курсни киритинг.
- Ўйинларни танлангКроссворд ва керакли бошқа ўйинларни белгиланг: бир мавзу учун бир нечтасини бирга тайёрлаш мумкин.
- Синф билан ўйнангЎйинларни экранда кўрсатинг ёки саволларни Bilgir Live'да жонли ўйин қилиб ўтказинг.
Bilgir'даги синф ўйинлари
Кўп сўраладиган саволлар
Кроссворд тузиш бепулми?
Ҳа, бепул бошлаш мумкин. Бепул тарифда ҳар ой 10 кредит ва ҳар куни кирганингизда +2 бонус кредит берилади. Машғулотга қўшилган ҳар бир ўйин 1 кредит (бир мартада камида 2 кредит). Bilgir Live, Заковат ва Сўз қидирув ўйинларини ўтказиш кредит талаб қилмайди; кредит фақат AI тузган тест учун ечилади.
Қандай ўйинлар бор?
Кроссворд, мослаштириш, тўғри ёки нотўғри, гап тузиш, бўш жойни тўлдириш, тоифаларга ажратиш, ортиқчасини топиш, анаграмма ва сўз қидириш; жонли ўйинлардан Bilgir Live ва Заковат.
Талабалар қандай қатнашади?
Машғулот ўйинлари экранда синф билан бирга ўйналади. Bilgir Live'да эса талабалар bilgir.uz/play саҳифасида PIN кодни киритиб, телефондан жавоб беради.
Қайси тилларда?
Ўзбек, рус ва инглиз тилларида.
Ўйинларни дарс билан бирга тайёрласа бўладими?
Ҳа. Бир мавзу учун дарс ишланмаси, тақдимот, тест ва ўйинларни бирга танлаб, тўлиқ машғулот тўпламини оласиз.
AI тузган саволларни текшириш керакми?
Ҳа. Сунъий интеллект хато қилиши мумкин, шунинг учун ўйинни дарсдан олдин кўриб чиқинг.
Биринчи кроссвордингизни ҳозир тузинг
Эмаил, Google ёки Телеграм орқали киринг ва мавзуни ёзинг.