Кириш

Дарс ишланмаси: мавзуни ёзинг, машғулот тайёр

Bilgir машғулот тури ва давомийлигига мос дарс ишланмасини технологик харитаси билан тайёрлайди. Унга тақдимот, тест, конспект ва синф ўйинларини қўшиб, тўлиқ машғулот тўпламини бир йўла оласиз.

Бепул дарс ишланмасиБепул тариф: ҳар ой 10 кредит, ҳар куни кирганингизда +2 бонус. Дарс ишланмаси 4 кредит, тўлиқ тўплам кўпи билан 10 кредит.

Дарс ишланмаси қандай тайёрланади

  1. Мавзуни ёзингМашғулот мавзусини, фан ва курсни киритинг. Керак бўлса, манба сифатида дарслик ёки маъруза матнини беринг.
  2. Машғулотни созлангТурини (маъруза, амалий, семинар ёки лаборатория), давомийлигини (20 дақиқадан 180 дақиқагача) ва керакли материалларни танланг.
  3. Дарсга тайёрланингИшланмани кўриб чиқинг, чоп этинг, тақдимотни экранда кўрсатинг ва ўйинларни синф билан ўйнанг.

Bilgir билан дарс ишланмаси тайёрлашнинг афзалликлари

Технологик харита биланИшланма машғулот тури ва давомийлигига мос технологик харитаси билан бирга тайёрланади. Технологик харитани Word қилиб юклаб оласиз.
Интерфаол методларАқлий ҳужум, Кластер, Венн диаграммаси, Кейс-стади, BBB жадвали, Инсерт, FSMU ва бошқа методлар машғулотга мослаб қўлланади.
Тўлиқ тўпламИшланма билан бирга тақдимот, тест, конспект, мавзу матни ва 9 хил синф ўйинини тайёрлаш мумкин.
Ўз манбангиз асосидаPDF, Word (.docx) файл ёки ҳавола беринг: машғулот шу манбага таянади.

Кўп сўраладиган саволлар

Дарс ишланмаси тайёрлаш бепулми?

Ҳа, бепул бошлаш мумкин. Бепул тарифда ҳар ой 10 кредит ва ҳар куни кирганингизда +2 бонус кредит берилади. Дарс ишланмаси 4 кредит, ишланма, тақдимот, тест ва ўйинлардан иборат тўлиқ тўплам кўпи билан 10 кредит.

Қайси машғулот турлари учун?

Маъруза, амалий машғулот, семинар ва лаборатория машғулоти учун. Давомийлик 20 дақиқадан 180 дақиқагача.

Технологик харита ҳам тайёрланадими?

Ҳа, дарс ишланмаси технологик харитаси билан бирга тайёрланади.

Қайси интерфаол методлар қўлланади?

Ақлий ҳужум, Кластер, Венн диаграммаси, Кейс-стади, BBB жадвали, Инсерт, Зинама-зина, Баҳс-мунозара, Кичик гуруҳларда ишлаш, Муаммоли вазият, Бумеранг ва FSMU. Ҳар бир машғулот учун улардан бир нечтаси танланади.

Материалларни қандай сақлайман?

Технологик харита, конспект ва мавзу матнини Word қилиб юклаб оласиз ёки чоп этасиз; тақдимотни PowerPoint (.pptx) ёки PDF қилиб. Дарс ишланмаси экранда кўрсатилади. Барча машғулотлар ҳисобингизда сақланади.

AI тайёрлаган ишланмани текшириш керакми?

Ҳа. Сунъий интеллект хато қилиши мумкин, шунинг учун материални дарсдан олдин кўриб чиқинг ва педагог сифатида тасдиқланг.

Биринчи дарс ишланмангизни ҳозир тайёрланг

Эмаил, Google ёки Телеграм орқали киринг ва мавзуни ёзинг.