Кириш

Слайд яратиш: мавзуни ёзинг, тақдимот тайёр

Bilgir сунъий интеллект ёрдамида тақдимот (презентация) тайёрлайди: мавзуни ёзасиз, услубни танлайсиз ва бир неча дақиқада 6–20 слайдли тақдимот оласиз. Слайд тайёрлаш учун дизайн билишингиз шарт эмас: слайдлар ўзбек тилида ёзилади, уларни PowerPoint (.pptx) ёки PDF қилиб юклаб оласиз.

Бепул слайд яратишБепул тариф: рўйхатдан ўтганда 4 кредит, фаол фойдаланувчиларга бонус кредитлар. Битта тақдимот 4 кредит.

Слайд қандай яратилади

  1. Мавзуни ёзингТақдимот мавзусини, фан ва курсни киритинг. Хоҳласангиз изоҳ қўшинг: нимага эътибор бериш кераклигини.
  2. Услубни танлангШаблон, кайфият, ранг ва шрифтни танланг, слайдлар сонини белгиланг: 6 тадан 20 тагача.
  3. Юклаб олингТайёр слайдларни кўриб чиқинг ва PowerPoint (.pptx) ёки PDF қилиб юклаб олинг ёки дарсда тўғридан-тўғри кўрсатинг.

Нима учун Bilgir билан тақдимот тайёрлаш қулай

Ўзбек тилидаСлайдлар тўғри ўзбек имлосида, оʻ ва гʻ ҳарфлари билан ёзилади. Керак бўлса, рус ёки инглиз тилида ҳам.
Ўз манбангиз асосидаДарслик, мақола ёки маъруза матнини PDF, Word (.docx) файл ёки ҳавола қилиб беринг: слайдлар шу манбага таянади.
Ўз расмларингиз биланРасмларни юкланг ва ҳар бирига изоҳ ёзинг: Bilgir уларни мос слайдларга жойлайди.
Дарс билан биргаТақдимотдан ташқари дарс ишланмаси, технологик харита, тест ва синф ўйинларини ҳам бир йўла тайёрлаш мумкин.

Слайд яратиш учун нима керак

Фақат мавзу ва интернет. Компютерга PowerPoint ўрнатиш шарт эмас: тақдимот браузерда тайёрланади ва кўрсатилади, PowerPoint файлини эса исталган вақтда юклаб оласиз. Bilgir компютерда ҳам, телефонда ҳам ишлайди: телефонда слайд тайёрлаш ҳақида алоҳида ёзганмиз.

Тақдимотда қандай слайдлар бўлади

Тақдимотга қайси турдаги слайдлар киришини ўзингиз белгилайсиз. Bilgir 12 хил слайд турини билади:

Матн ҳажмини ҳам танлайсиз: қисқа, ўртача ёки батафсил. Дарсда кўрсатиладиган тақдимотга қисқа матн, мустақил ўқиш учун эса батафсил матн қулай.

Слайд Pro: 30–50 слайдли катта тақдимот

Катта мавзу, семинар ёки ҳимоя учун 30, 40 ёки 50 слайдли тақдимот керак бўлса, Слайд Pro'ни танланг. Бунда Bilgir аввал интернетдаги ишончли манбаларни ўқийди, ҳар бир слайд учун режа тузади, кейин слайдларни аниқ фактлар билан ёзади. Охирги слайдда фойдаланилган манбалар рўйхати бўлади. Тайёрлаш 1–3 дақиқа давом этади.

Нархи: 30 слайд 8 кредит, 40 слайд 10 кредит, 50 слайд 12 кредит.

Расмлар билан тақдимот

Слайдларга расм қўшишнинг икки йўли бор:

Ўз манбангиз асосида слайд яратиш

Дарслик боби, мақола ёки маъруза матни бўлса, уни PDF, Word (.docx) ёки матн файли, ёхуд саҳифа ҳаволаси қилиб беринг. Шунда слайдлар сунъий интеллектнинг умумий билимига эмас, айнан шу манбага таянади. Бу, айниқса, адабиёт ва тарих дарсларида муҳим.

Изоҳ майдонига нимага эътибор бериш кераклигини ёзинг, масалан: «кўпроқ шеърий мисоллар келтирилсин».

Яхши тақдимот учун маслаҳатлар

Батафсил: дарс учун тақдимот: 10 та маслаҳат ва презентация қандай тайёрланади.

Кўп сўраладиган саволлар

Bilgir'да слайд яратиш бепулми?

Ҳа, бепул бошлаш мумкин. Бепул тарифда рўйхатдан ўтганда бир марта 4 кредит берилади, фаол фойдаланувчиларга бонус кредитлар ҳам қўшилади. Битта тақдимот 4 кредит туради.

Тақдимотни қайси форматда юклаб оламан?

PowerPoint (.pptx) ёки PDF. PowerPoint файлида ҳар бир слайд расм сифатида сақланади, шунинг учун дизайн исталган компютерда бир хил кўринади.

Тақдимотда нечта слайд бўлади?

6 тадан 20 тагача: сонини ўзингиз танлайсиз.

Қайси тилларда слайд яратиш мумкин?

Ўзбек, рус ва инглиз тилларида.

Ўз матним ёки китобимдан слайд ясай оламанми?

Ҳа. PDF, Word (.docx) ёки матн файлини, ёхуд саҳифа ҳаволасини манба қилиб беринг: слайдлар шу манба асосида тайёрланади. Ўз расмларингизни ҳам қўшишингиз мумкин.

AI яратган слайдларни текшириш керакми?

Ҳа. Сунъий интеллект хато қилиши мумкин, шунинг учун тақдимотни дарсдан олдин кўриб чиқинг.

Телефонда слайд яратса бўладими?

Ҳа. bilgir.uz сайтини телефон браузерида очинг ёки Телеграмъда @bilgiruzbot ботига мавзуни ёзинг. Тайёр тақдимотни PowerPoint ёки PDF қилиб юклаб оласиз.

30 тадан кўп слайдли тақдимот тайёрласа бўладими?

Ҳа, Слайд Pro билан 30, 40 ёки 50 слайд. Bilgir аввал интернетдаги ишончли манбаларни ўқийди ва охирги слайдда уларни рўйхат қилиб беради.

Биринчи тақдимотингизни ҳозир яратинг

Эмаил, Google ёки Телеграм орқали киринг ва мавзуни ёзинг.